Get Mystery Box with random crypto!

Pedagoglar

Telegram kanalining logotibi pedagoglar — Pedagoglar P
Telegram kanalining logotibi pedagoglar — Pedagoglar
Kanal manzili: @pedagoglar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 729
Kanalning ta’rifi

Устоз, мураббийлар учун махсус канал!
Мақсадимиз изланувчан устозлар учун, таълимга оид хужжатлар, янгиликлар, меҳнат фаолияти ва шахсий ҳаётида керак бўладиган зарурий, фойдали маълумотлар ва манбалар билан таништириб бориш.
💻ADMIN: @pedagoglarbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2021-01-14 03:53:01 14-Yanvarga askarlar, xarbiylar uchun she'rlar

Yigitlar xalqlarning maqtovi-ko‘rki
Naslning javhari, davlat tayanchi,
Yurtning obodligi, to‘ylar sababi,
Elning gurkirashi, fayzi, quvonchi.
Yigit omon bo‘lsa, xavfu-xatar yo‘q,
Qalqon bor, qal’a but, qo‘rg‘on salomat,
Qizlar kulgusida avju daromad,
Chollar uyqusida jannat, farog‘at.

14-yanvar-Vatan himoyachilari kuni
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.4K viewsedited  00:53
Ochish/sharhlash
2021-01-14 03:48:04
14 - yanvar Vatan himoyachilari kuni!

1993 yil 29 dekabr kuni O'zbekiston Respublikasining Qonuniga binoan “14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni” deb e'lon qilingan. Vatanni himoya qilish, uni ko'z qorachig'idek asrab-avaylash yurtning har bir farzandi vazifasidir.

Hurmatli @pedagoglar kanalining Vatan himoyachilari! Barchangizni 14-yanvar Vatan himoyachilari kuni bilan muborakbod etamiz!!!
Baxtimizga sog‘-omon bo‘linglar!!!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.0K viewsedited  00:48
Ochish/sharhlash
2021-01-14 03:46:10 ҚУТЛОВ

Оиласининг таянчи ва суянчи, хонадонининг мустаҳкам пойдевори, оналарининг белини қуввати, кўзининг нури, аёлининг ишонган ва суянган тоғи, фарзандларининг меҳрибон ва ғамҳўр инсони, опалари ва сингилларининг беминнат ҳимоячиси, қизларининг ор - номуси булган азиз Эркаклар!
Байрамингиз муборак булсин!!!
Сизлар нафакат юрт, балки яшаб турган хонадонимизнинг хам посбонидирсизлар! Сизлар бор, кўнглимиз тўқ, бахтимизга сог бўлинглар!

Бирингиз акасиз, бирингиз ука,
Бирингиз қадрдон тенгдошим- дўстим.
Бирингиз ўғлимдек жигарбандимсиз,
Сиз бирла бутундир, йўқ кам-у кўстим.

Сиз борсиз, қайғусиз ҳаёт ҳамоҳанг,
Дунёда сиз бизга таянчу устун.
Борлигингиз ўзи биз учун омад,
Сиз ила битта кам бахтимиз бутун.

Юртимда фаровон кунлар ҳукмрон,
Сиз борсиз янги тонг мусаффо отгай.
Нурли орзуларни бахш этиб дилга,
Сиз борсиз қуёш ҳам осуда ботгай.

Қалбингизда иймон нурлари тўлсин,
Ғафлатга ёр бўлмай, бўлинг сиз сергак.
Ватанга садоқат меҳри-ла ёнган,
Юртим посбонлари, байрам муборак!!!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.6K viewsedited  00:46
Ochish/sharhlash
2021-01-13 22:23:13 фга сазовордир.

Бундай мураккаб вазиятда Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясининг ташкил этилгани аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш борасида олдимизга қўйилган долзарб вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш имкони беради.

Минтақамизда ягона бўлган ушбу янги академия ҳарбий тиббиёт соҳасида, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этадиган юқори малакали ва ихтисослашган кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Академияда жаҳон андозаларига мос инновацион ишланмалар ҳамда илғор технологияларга асосланган ўқув-лаборатория хоналари ва энг замонавий моддий-техник база яратилмоқда.

Миллий армиямизнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий қудрати ва салоҳиятини янада ошириш имконини берди.

Паҳлавон ва ботир ўғлонларимиз халқаро ҳарбий-ўқув машғулотлари, армия ва спорт мусобақаларида дунёдаги етакчи мамлакатларнинг ҳарбий хизматчиларига асло бўш келмасдан, ғалабага бўлган иродасини яққол намойиш этиб, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканини исботламоқдалар.



Муҳтарам ватандошлар!

Биз глобал иқтисодий инқироз таъсирига қарамасдан, ҳарбий хизматчиларимиз ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳарбий шаҳарчаларни ободонлаштириш, уларда замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича тизимли ишларимизни изчил давом эттираяпмиз.

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун қўшимча равишда кўплаб янги иш ўринлари яратилди. 3 мингдан зиёд ҳарбий пенсионерлар ишга жойлаштирилди. Ҳарбий хизматчиларнинг мингдан ортиқ фарзандларига олий ўқув юртларида таълим олишлари учун давлат грантлари ажратилди.

Ҳеч шубҳасиз, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да бу борадаги ишларимизни янада кучайтириб, мутлақо янги босқичга кўтарамиз.

Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Ёшлари форумида, Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномамизда ҳам ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни аниқ белгилаб бердик.

Янги Ўзбекистонда ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, Она Ватанга фидойи ва жонкуяр инсонлар бўлиб улғайиши, шонли тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахрланиб яшашлари учун барча куч ва имкониятимизни тўлиқ сафарбар этамиз.

Жаҳонда мафкуравий курашлар кескин тус олаётган, ахборот маконида турли хавф-хатар ва таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда барчамиз доимий огоҳ ва сезгир, фаол фуқаролик позициясига эга бўлишимиз керак.

Айниқса, адашиб, ёт ғоялар таъсирига тушган шахслар ва уларнинг фарзандларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва уларни соғлом турмуш тарзига, тўғри йўлга қайтаришда ҳарбий хизматчиларимиз давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириши лозим.

Ҳурматли мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз шарт.

Хусусан, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, бўлинмаларни бошқаришда ахборот технологияларини кенг қўллаш, жанговар тайёргарлик ва касбий маҳоратни ошириш – бундан кейин ҳам устувор вазифаларимиз бўлиб қолади.

Ҳеч шубҳасиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ана шундай эзгу мақсад ва марраларга эришишга, халқимизнинг тинч меҳнати, осойишта ҳаётини, юртимизнинг мусаффо осмонини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ҳар томонлама қодирмиз.

Ҳурматли дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни яна бир бор чин юракдан табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти,

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
983 viewsedited  19:23
Ochish/sharhlash
2021-01-13 22:23:13 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!

Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Муҳтарам ватандошлар!

Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айём том маънодаги умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этмоқдамиз.

Ишончим комилки, ана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, эл-юртимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, Ватанимиз мустақиллигига ҳеч қандай ёвуз куч раҳна сололмайди, демократик ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтара олмайди.

Биз баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан – ўзининг муқаддас қасамёдига содиқ қолиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф ила адо этаётган юртимизнинг забардаст ўғлонлари билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган қўрқмас ва ҳақиқий ватанпарвар аскар ва офицерларнинг ота-оналарига, шунингдек, ҳарбий ҳаётнинг бутун қувонч ва ташвишларини турмуш ўртоқлари билан баҳам кўриб келаётган меҳрибон ва сабр тоқатли рафиқаларига улкан миннатдорлик билдираман.

Биз сизларнинг тимсолингизда миллий армиямизга тоғдек таянч бўлиб турган буюк маънавий кучни кўрамиз. Бугунги улуғ айёмда сизларнинг ҳам Ватанимизнинг мудофаа қудратини оширишда муносиб ҳиссангиз борлигини яна бир бор катта мамнуният билан эътироф этамиз.

Қадрли дўстлар!

Биз бундан тўрт йил олдин Ўзбекистонда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олган эдик. Шу асосда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантириш учун кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз.

Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди.

Тарихимизда биринчи марта ўз моҳиятига кўра ноёб тизим – ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бундай иш усули жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон берди. Энг муҳими, “Армия ва халқ – бир тану бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ана шундай саъй-ҳаракатларимиз натижасида, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари республикамиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишнинг чинакам кафолати бўлмоқда.

Энг асосийси, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарга қарши муносиб зарба бера оладиган эл-юрт таянчи ва суянчига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланди.

Албатта, ўтган 2020 йил жаҳондаги барча давлатлар қатори мамлакатимиз учун ҳам жиддий синовлар йили бўлди. Биз коронавирус пандемиясининг таҳдидига, шунингдек, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида кутилмаган табиий ва техноген офатларга дуч келдик.

Ана шундай ғоят кескин шароитда Қуролли Кучларимиз соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг “Миллатнинг дардига дармон бўлмоқ – чин вазифангиздур”, деган эзгу даъватини ўзига шиор қилиб олди.

Улар халқимизга янада яқин бўлиб, сафарбарликни ошириб, қисқа муддатларда ўз олдига қўйилган муҳим вазифаларни муносиб адо этганини барчамиз чексиз миннатдорлик билан қайд этамиз.

Айниқса, бу жараёнда ҳарбий шифокор ва хизматчиларимиз, ҳуқуқ-тартибот органлари ва қутқарув хизмати ходимлари ҳақиқий мардлик ва жасорат намунасини, юқори касбий маҳоратни намоён этганлари алоҳида таҳсин ва эътиро
1.3K views19:23
Ochish/sharhlash
2021-01-12 21:53:51
Andijon shahar
5_umumta'lim maktab
2_"d" sinf o'quvchisi
Avazbekov Abdulloh Bohodirjon o'g'li ning 14_yanvar Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan tayyorlagan videolavhasi

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.2K viewsedited  18:53
Ochish/sharhlash
2021-01-12 05:19:33
Mirzo Ulug'bek tumani 286-maktabning 9-A sinf o'quvchisi To'laganova Sarvinozning Vatan himoyachilar kuni munosabati bilan tayyorlangan vedio roligi

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.4K viewsedited  02:19
Ochish/sharhlash
2021-01-10 12:00:00
Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani 286- maktabning 5-"b" sinf o'quvchisi Abdurasulov Xondamirning 14-yanvar "VATAN HIMOYACHILARI" kuniga bag'ishlab chizgan rasmi

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.7K viewsedited  09:00
Ochish/sharhlash
2021-01-10 07:12:14
Улкан орзу қилинг; фақат улкан орзуларгина инсонлар руҳига таъсир эта олиши мумкин.

Маркос Aурелио


Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.6K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2021-01-10 07:12:14 #taqvim_mavzu_reja
Tarbiya fani mavzulari 3-chorakda tigʻizlashtirilgan oʻqitish rejasi asosida birinchi mavzudan boshlab yil oxirga qadar toʻliq ketma-ketlik asosida oʻqitiladi.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

@pedagoglar
1.8K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash