Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИГАНЛАРИМДАН... Умид ва ишонч Узоқ вақт ҳасталаниб ётган к | Pedagoglar

ЎҚИГАНЛАРИМДАН...

Умид ва ишонч

Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач: - Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди.

Интернетдан олинди.