Get Mystery Box with random crypto!

#Past_Darģom Туманимизда “Кексалар ҳафталиги”да “Қари бил | Past Darg‘om info - PDH.UZ

#Past_Darģom

Туманимизда “Кексалар ҳафталиги”да “Қари билганни, пари билмас”, “Дуолари олтинга тенг”, “Ҳурмат қилсанг, иззат топасан”, “Кексалар эъзозда” мавзуларида учрашув, давра суҳбатлари ҳамда тиббий кўриклар ташкил этиляпти.
Наврўз маҳалласида кексалар билан бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам шулар жумласидандир. Фаоллар ташаббуси билан бир пиёла чой устида суҳбат охирида отахон ва оналар спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақалашди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан совға-саломлар улашилди.
**
Пўлатчи маҳалласилик нуронийлар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника шифокори Ш.Болтаева ҳамда потранаж ҳамшира М.Эшқувватовалар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида тиббиёт ходимлари кексаларга соғлиқларини сақлашлари бўйича керакли маслаҳат ва тавсияларини беришди.

Бизга қўшилинг: @pdhuz