2021-12-16 19:00:34
Аллоҳ берган умрни яшаб Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:– Доимо тоза ва покиза таомларни енг;
– Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
– Таомни узоқ чайнаб, секин енг;
– Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг;
– Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг;
– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқат ва сабзавот-кўкатларни енг;
– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
– Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
– Чарчаган вақтингизда ширинлик тановул қилинг;
– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
– Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
– Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор.
(давоми бор...)«Ҳилол» журналининг 8-сонидан@pazanda_siri
2.9K views16:00