Get Mystery Box with random crypto!

ҒАССОЛ АЁЛ Ушбу ҳикояни аёллар ювиқчиси ҳикоя қилади: Мен а | 👸AYOLLAR KLUBI 👭

ҒАССОЛ АЁЛ

Ушбу ҳикояни аёллар ювиқчиси ҳикоя қилади:

Мен аёллар ювиқчисиман бу касбим орқали хар хил воқеаларни гувохи бўлганман.
Хозир сизларга хикоя қилиб берадиган воқеа 18 ёшли қиз билан бўлган.
Авто халокат туфайли 18 ёшли қиз вафот этди.
Майитни ювиш учун ювиқчи чақиришди аммо ювиқчилар қизни ювишдан бош тортишди.
Мени чақиришди, мен 3чи ювиқчи эканман, майитни кўрдиму мен хам бош тортдим.
Қизнинг онаси фарёд қилиб йиглади.
Жон опажон сиздан илтимос йўқ деманг, жанозасига одамлар йиғилган, жон опажон йўқ деманг.
Кўзларим ёшга тўлиб зўрға розилик бердим. Розилик бердиму аммо нимадан бошлашни билмай қолдим.
Қизнинг танасида авто халокат туфайли жарохатлар бор,аммо муаммо бу емас эди...
Қошлари татуаж қилинган, киприклари сунъий, лаблар ботекс қилинган, бармоқлардаги тирноқлар сунъий тирноқлар билан ўстирилган.
Бисмиллах деб ювишни бошладим.
Юзини ювишни бошладим, охисталик билан киприкларни ювдим, иложи бўлмади,охири уларни секинлик билан юла бошладим, уларга қўшилиб ўзининг киприклари хам чиқа бошлади. Навбат қошларига келди, қани энди бу татуажлар кетса хеч иложи бўлмади, мажбур бўлдим охири гишт билан ишқалашга. Қизнинг қошларидан қон чиқа бошлади бир амаллаб кетказдим.
Кейинги навбат лабларга келди.
Ботекс гелларини сиқиб чиқармоқчи бўлдим,хар қанча уринмай иложи бўлмади, шу холича қолди.
Кейинги навбат тирноқдаги сунъий тирноқларга келди. Уларни илиқ сув билан ивитиб кўрдим иложи бўлмади. Қайноқ қайнаб турган сувга бармоқларини солиб қўйдик. Қани энди бу ўлгур сунъий тирноқлар кўчиб чиқса. Охирги имконият тирноқларни омбир билан олиш қолди. Бу тирноқларни олмаса бўлмайди, булар бўлса ғусул хам, тахорат хам ўтмайди.
Бармоқлардаги тирноқларни омбир билан астса секинлик билан синдира бошладим. Хар сафар синдирар эканман майитнинг инграган овози чиқарди. Қўлларим қалтирашни бошлади, синдираман инграган овоз чиқарди.
Бир амалаб ювиб бўлдим...
Сингилларим, опажонларим, Аллох берган хуснига шукрона қилиб яшанглар. Қалбаки хусинни ошноси бўлманг. Аллохнинг дўзахларидаги оловлари хақиқий.

#Retsept

@Sugdiyona
@Ibratli_Ayollar
Яқинингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIpKiwUyNkO_X9-OQ