Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳайдовчилар_кундалигига Қайси дориларни ичгач, машина бошқа | 👸AYOLLAR KLUBI 👭

#Ҳайдовчилар_кундалигига

Қайси дориларни ичгач, машина бошқармаган маъқул?

Баъзи дорилар борки, уларни қабул қилгач, машина бошқариш тавсия этилмайди. Чунки уларнинг касаллик билан курашиш жараёни уйқу босиши, диққат тарқоқлиги, сезувчанликнинг сусайиши, кўриш қобилиятининг вақтинча пасайиши ва карахтлик каби белгилар билан бирга кечади.

Бу дорилар қуйидагилар:
Андигистаминлар (аллергияга қарши дорилар) – таркибида димедрол, супрастин, диазолин ва бошқа шу каби моддалар сақловчи турлари назарда тутиляпти.
Шамоллашга қарши дорилар.
Психотроп дорилар.
Юрак қон-томир тизими учун мўлжалланган дорилар.
Ошқозон-ичак тизими дорилари.
Таркибида фенилефрин моддасини сақловчи томчи ва спрейлар.
Оғриқ қолдирувчилар.

Бу дорилар қабул қилингач, камида 12 соат ўтгач, машина бошқариш мумкин.

@Salomatlik_Tabobat
@Pazanda_Ayollar_Hikoyalar
@Homiladorlik_Onalik_Ginekalogiya
Яқинларингизга улашинг