Get Mystery Box with random crypto!

Тонировка ва янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн олиш хизмат | 🌱Payshanbaliklar 🇺🇿 Rasmiy

Тонировка ва янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн олиш хизматлари 5 сентябрга қадар тўхтатилди

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизлиги хизматининг сервер қурилмаларида техник-профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Шу сабабли 31 августдан 5 сентябрга қадар «My.gov.uz»даги «Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш», «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш», «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия» ҳамда автомобиль бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.

Payshanbaliklar kanaliga qoʻshilish

https://t.me/joinchat/AAAAADwr95ChjQMfIYYLDg