Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИ Бугун ҳар жабҳада орамиз | Payariq tibbiyoti "Salomatlik saboqlari"

ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИ

Бугун ҳар жабҳада орамиздаги одамларнинг ўз касбига фидойилиги, ватанга бўлган меҳр-муҳаббати ўзгачалигини кўрамиз. Шунинг учун жамият ривожи йўлида меҳнатини аямайдиган, жонкуяр замондошларимиз халқимиз олқишига сазовор бўлишмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси ренген-радиология бўлимининг ана шундай мақтовларга арзийдиган ходимлари бор. Улар одамларга ўз тажриба ва билимларига таянган ҳолда беминнат ёрдамларини кўрсатиб келишмоқда.
Бўлим бошлиғи, ренгенолог Бобур Улуғов бошчилигидаги етук мутахассислардан иборат жамоа кунига ўнлаб тумандошларимизни қабул қилишмоқда. “Carestream”, “Shimadzu”, ренген аппаратлари ҳамда замонавий компьютер жиҳозларидан фойдаланган ҳолда ренген лаборантлар Комил Очилов, Акмал Давлатов, Ўлмас Маширов, Бобур Абдувоҳидовлар ўз вазифаларини масъулят билан бажаришмоқда.
— Эҳтиётсизлик ёки бахтсиз ҳолат туфайли суяклар синиши, ўпка текшируви учун ренген натижалари зурурлиги боис кунига кўплаб беморлар келишади, —дейди, мутахассислардан бири Акмал Давлатов.
Дарҳақиқат, “Соғлик-туман бойлик”— деб, бежизга айтишмайди халқимиз. Лавҳамиз қаҳрамонларига, беморларнинг соғлиғини тиклаш йўлидаги келгусидаги меҳнат фаолиятига омад тилаймиз.
Ширинбой МАМАДАЛИЕВ.