Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингиз билан қандай муносабатдасиз? Фарзандингиз ёлғон | Payariqliklar24

Фарзандингиз билан қандай муносабатдасиз?

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз.

Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз.

Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз.

Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз.

Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол (дағал) муносабатда бўлар экансиз.

Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз.

Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз.

Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарсаларни талаб қилар экансиз.

Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз.

Ториқ ал-ҲАБИБ.

Каналга қўшилинг

@Payariq24