Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат - кўзларимга дунё тор бўлиб кўриниб кетаяпти, ҳаёт з | Пахтаобод бозор Paxtaobod bozor kanali

#ибрат

- кўзларимга дунё тор бўлиб кўриниб кетаяпти, ҳаёт зерикарли бўлиб қолгандек, юрагим сиқилиб негадир ичим қоронғу, нима қилсам бўлади

- зўр йўли бор ўргатайми, мени айтганимни қилсангиз ўша захоти яхши томонга ўзгарасиз

- ўргатинг , аммо саёҳат таклиф қилмоқчи бўлсангиз бефойда, мен дунёни жуда кўп мамлакатларига борганман.

- эрталабда бозорга боринг, бир килодан узум, олма, апелсин ва банандан ўнта пакетга солинг, яъни ҳар бир пакетда шу мевалардан бир килодан бўлсин.

- хўш, кейинчи дея қизиқиб қолди сухбатдошим.

- травматалогия, онкология, суяк силини даволаш касалхонаси ва ногирон болаларни даволаб ўқитиш мактаб интернатига бориб шифокорлардан энг оғир беморни кўрсатишларини илтимос қилинг.

Шифокор кўрсатган беморларни зиёрат қилинг ва уларни орзулари ҳақида сўраб кўнгилларини кўтарадиган яхши тилаклар билдириб уйингизга қайтинг.

- хўш кейинчи

- қолганини кейин гаплашамиз.

Уч кундан сўнг дўстим қўнғироқ қилди:

- вақтингиз бўлса кўришайлик.

Кўришдик.

дўстимни юзида аввалгидек тушкунлик холати йўқолган аммо хурсанд ҳам эмас, нигоҳлари жиддийлашган:

- сизга катта рахмат, кўзимни "мошдай" очдингиз, юринг бир жойга ўтиб келайлик деди сирли оҳангда.

Хўп бўлади дея мошинасига ўлтирдим.

Йўлда ўз " саёҳатини" таассуротларини тўлқинланиб гапиришига эътибор қилганимдан манзилга қандай етиб борганимизни ҳам билмай қолдим.

- тушаверинг етиб келдик.

Хайрон бўлдим, шаҳар четидаги чиқиндиларни ташлайдиган майдон эди, атрофида хонадонлар ҳам йўқ.

Дўстим мошинасини юкхонасидан иккита катта қутини олиб чиқиндилар тўпланган жойга қўйдида яна мошинасини юкхонасидан каттагина темир ломни олиб келди.

- Аллоҳни гувоҳлиги кифоя қилади, аммо сиз ҳам гувоҳ бўлинг дедимда, ҳар давлатга саёҳатга борганимда коньяк виски деган нарсаларни сарасини олиб келиб коллеция қилиб йиғиб қўйгандим.

Бугундан бошлаб ибодатни қолдирмай ўқишга қасд қилдим, ҳозиргача исёнда ҳаёт ўтказган эканман, зора Аллоҳ кечирса деган умиддаман.

Дўстим шу сўзларни айтдида қутидаги қимматбаҳо спиртли исимликларни ағдариб эринмасдан битталаб лом билан уриб синдира бошлади.

- ана бўлдии, Худога шукур ғуборларим кетиб анча енгилладим. Қани кетдикми, яна бир жойга киришимиз керак.

Ортга қайтиб шаҳар марказидаги китоб дўкони олдида тўхтадик.

- менга китоблар танлашда ёрдам беринг, Қуръон ўқишни ўргатасиз.

Дўкондан китоблар олдик.

Деярли ҳар куни уйга келар ва Қуръон ўқишни ўзлаштиришга шошиларди.

Зеҳни зўр экан, қисқа вақт ичида ўрганиб олди.

Икки йилдан ошиқроқ вақт ўтди шекилли ўн порадан ошиқроқ ёд олди.

Кунлардан бир куни дўстимни ўғли телефон қилиб:

- ака дадамлани кузатгани келасизми деб қолди.

- дадангиз қаерга кетаяптилар дея хайрон бўлиб сўрадим.

- ҳамма борадиган жойгада, пешин номозига жомеъда экан жаноза дедида йиғлаб юборди.

Танам жимирлаб кетди, инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Дўстимнинг хонадонига етиб бордим, одам кўп, айтишларича бомдод номозидан келибдида хонасига кириб кетиб нонуштага оила аъзоларини олдига чиқмабди.

Ўғли чақириб чиқиш кчун хонага кирса Қурон қўйилган лавхга бағрини берган ҳолда жони узилган холатда ётиб қолган экан.

Шу воқеага ҳам тўрт йил бўлди.

Аллоҳ барчаларимизни хотимамизни гўзал ниҳоя билан тугатишимизни насиб қилсин.

Муҳаммад Икром

@Paxtaobod_oldi_sotdi