Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилояти ҳокими давлат мукофотини ўз эгаларига топширди | PAXTAKOR.UZ

Жиззах вилояти ҳокими давлат мукофотини ўз эгаларига топширди

Мустақилликнинг 31 йиллиги муносатаи билан Президентимизнинг фармонига мувофиқ вилоятимизнинг бир гуруҳ вакиллари мамлакатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев "Меҳнат шуҳрати" орденини Мухаммад Сувонқулов ва Саидбахрам Файзулаевга, "Дўстлик" орденини Уралбай Аккулов, Джура Караев, Бозор Рахимов, Дилбар Шоназаровага, II даражали "Саломатлик" орденини Эдуард Нариев, "Содиқ хизматлари учун" медалини Уктамжон Махмуджанов, Эшбек Махаммадиев, Исроилжон Нурматовга,"Жасорат" медалини Баҳодир Сайфуллаевга, "Шуҳрат" медалини Матлуба Ҳакимова, Нурали Муратов, Меҳри Абдурахмоновага тантанали тарзда топширди.

Зарбдор туманидаги 100 ёшдан ошган онахон Суйма Зулимовага "Шуҳрат" медалини хонадонига бориб топширилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва бир гуруҳ маҳалла фаолларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

@paxtakortuman