Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Машиналарини қандай сотишни билмаган UzAM давлат та | PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

#Тезкор

Машиналарини қандай сотишни билмаган UzAM давлат ташкилотларига Ониксни мажбурлаб ўтказишга уринмоқда.

Ўзавтосаноат хатига кўра, давлат идораларига машина 24 ойга фоизсиз бўлаб тўлашга таклиф қилинмоқда.

Бозор қийматига ҳисобласак, бир йиллик омонат фоизлари ўртача 25 фоизни ташкил қилади. Яъни сиз шунчаки пулингизни омонатга қўйсангиз у 25 фоиздан 27 фоизгача "туғади". Икки йилда 50 фоиз. Агар Оникснинг энг қиммат модели 215,6 млн сўм бўлса, бунда 107,8 млн сўм тўлаб, худди шу суммани 2 йил фоизсиз бўлиб тўлашингиз мумкин. 107 млн сўмни 25 фоизли шартда омонатга қўйсангиз у икки йилда сизга салкам 54 млн сўм фойда келтиради. Қиёсан олсак, UzAM шундоқ ҳам 15 млн чегирма билан сотаётган машинасини 54 млн зиёнига бўлсада сотишга ҳам тайёр.

Ундан кўра, ўша 54 млн сўмни шундоқ чегирма сифатида эълон қилиб, оддий халққа сотиб юборса бўлмасмикан? Халқ учун бундай катта чегирма қилиб, репутациясини йўқотишдан қўрқишармикан ёки?

@PATRUL_UZ