Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Патент нима? Жавоб: Ихтирога патент - бу ихтиронинг ус | PATENTLAB

Савол: Патент нима?

Жавоб: Ихтирога патент - бу ихтиронинг устуворлиги, муаллифи, ихтиро эгасининг унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайдиган муҳофаза ҳужжатидир.

Савол: Ихтирога патент ким томонидан берилади?

Жавоб: Патент ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилади. Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги давлат экспертизасини ўтказиш натижасида аниқланади. Агар экспертиза натижаларига кўра ихтиронинг кўрсатилган шартларга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 20 йил давомида амал қиладиган патент берилади.

Савол: Патент эгаси қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Жавоб: Патент эгаси ихтиродан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш борасида мутлақ ҳуқуққа эга. Патентининг амал қилиш муддати тугаган ихтиро омма мулкига айланади. Яъни, бошқа шахслар томонидан фойдаланиш учун очиқ бўлади.

Манба: @adliyaimd