Get Mystery Box with random crypto!

«Қор ёққанда ҳам қидирасизларми?» Паст Дарғомда 30 млн сўмдан | PastDarg‘omliklar 24

«Қор ёққанда ҳам қидирасизларми?»

Паст Дарғомда 30 млн сўмдан ортиқ алимент қарзи бўлган қидирувдаги ота Паст Дарғом туманидаги Қўшчинор махалласи яқинидаги нотурар бўлган бинода вақтинчалик жойлашганлиги аниқланиб ушланган.
Қарздорнинг МИБ ходимга берган биринчи саволи “қор ёққанда ҳам қидирасизларми?”.

Бюронинг Пастарғом туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2018 йил 27 февралдаги қарорига асосан қарздор А.Б.дан ундирувчи Д.Х. фойдасига тўрт нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иккидан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Анчадан буён алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг қарзи 30 млн. сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудда яшаб келган. Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, қарздор А.Б. Пастарғом туманидаги Қўшчинор махалласи яқинидаги нотурар бўлган бинода вақтинчалик жойлашганлиги аниқланиб ушланган.
Қарздорнинг ходимга берган биринчи саволи “қор ёққанда ҳам қидирасизларми”.
Ушбу қидирувдаги шахс ўз фарзандлари таъминотидан қочганлиги сабабли, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 122-(1)-моддаси қамоқ жазоси билан жавобгарликка тортилган бўлсада ўзига тўғри хулоса чиқармаган.
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси испектори.

ПастДарғомликлар каналига обуна булинг!


https://t.me/+PPfpeLSoP_1hM2Zi