ДИЙДОРЛАШИБ ТУРИНГЛАР! Борди-келди йўқолди, Айтайми сабабини? Харажат одамларнинг Бериб қўйди адабини! Телефонда гаплашамиз, Баҳонамиз об-ҳаво. Тўртта нон-у йўлкира, Бўлиб қолган муаммо! Энди бирорта уйнинг Тандири, ўчоғи йўқ. Ҳамма нарса автомат, Ҳамма касал, соғи йўқ. Меҳр кўзда, яқинларни Кўзингиз-ла кўринглар. Оқибат йўқолмасин, Дийдорлашиб туринглар! Яқинлар, қариндошлар, дўстлар группалари учун махсус шеър, юбориб қўямиз! ПастДарғомликлар каналига обуна булинг! https://t.me/+PPfpeLSoP_1hM2Zi 1.4K views06:26