Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақининг 97 фоизи бир киши учун энг за | PastDarg‘omliklar 24

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақининг 97 фоизи бир киши учун энг зарур озиқ-овқатларни сотиб олишга етади. Бу дунёдаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири

Экспертлар бир киши учун ўртача бир ойда энг зарур бўлган маҳсулотларни ҳисоблаб чиқишди.

Унга кўра, бир инсон ойига:
10 литр сут;
10 дона қолипли нон;
20 дона тухум;
1 кг пишлоқ;
1,5 кг гуруч;
6 кг гўшт;
6 кг мева;
8 кг сабзавот истеъмол қилади.

Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2022 йил якунларига кўра, 808,6 минг сўмни ташкил этган. Юқоридаги маҳсулотларни харид қилиш учун ўртача ҳисобда ўша 808 минг пулнинг 97 фоизи сарфланади. Бу тоифадаги қимматчилик бўйича Ўзбекистонда бутун дунёда фақат Нигериядан орқага қолмоқда.

Таққослаш учун Буюк Британияда энг кам иш ҳақининг 6,5 фоизига юқорида саналган маҳсулотларни сотиб олиш мумкин. Бу кўрсаткич Ирландияда 7,4 фоиз, Австралияда 7,7 фоиз. Ҳамма орзу қиладиган АҚШда эса энг кам иш ҳақининг 12,5 фоизига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш мумкин.

https://t.me/+PPfpeLSoP_1hM2Zi