Get Mystery Box with random crypto!

Таълим сифатини янада яхшилаш учун бизга фидойи устозлар керак | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Таълим сифатини янада яхшилаш учун бизга фидойи устозлар керак!

Ассалому алайкум ҳурматли пастдарғомлик ёшлар, таълим бериш истагида бўлган, айни пайтда ишсиз юрган устозлар!
Ҳар бир соҳани сифатли, яъни олий маълумотга эга бўлган билимли, иқтидорли кадрлар билан таъминлаш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Шу жумладан, бугунги кунда Юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кўплаб ислоҳотларни амалга ошираётган таълим соҳаси ҳам.

Азиз тумандошлар!
Агар Сиз олийгоҳнинг таълим йўналишини битириб ишга жойлашолмаётган бўлсангиз, сизда ўқитувчилик қилиш истаги бўлса, туманимиздаги 127 та умумтаълим мактаби, 68 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 7 техникумда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштиришга кўмаклашамиз. Мақсадимиз- сиз каби иқтидорли кадрлар орқали туманимизда таълим сифатини янада яхшилаш.

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев.

Бунинг учун туман ташкилий назорат гуруҳининг 66-465-19-18, 99-773-63-82, 90-331-79-00 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.