Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғом туманидаги Баҳор маҳалласи ҳудудидан ўтган темирй | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом туманидаги Баҳор маҳалласи ҳудудидан ўтган темирйўлнинг Мароқанд-Каттақўрғон оралиғи 3764-- километрининг 6-пикетида Беклар маҳалласида яшовчи А.Р. “VOLVO”русумли экскаватор билан темир йўл ёнидан ўтишда Самарқанд алоқа ва ишорат масофасига қарашли оптик толали алоқа кабелларига шикаст етказган. Содир этилан ҳуқуқбузарлиги учун А.Р. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 113-модда 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳолат Баҳор махалласи муҳокама этилиб, темир йўл қоидалари ҳақида қушимча тушунчалар берилди.
61-умум таълим мактабида ҳам Қашқадарё ўқчилик командаси ходимлари билан ҳамкорликда “Ёшлар ўртасида гиҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олдини олиш" ойлиги доирасида давра суҳбати ўтказилди. Бу иллатнинг аянчли оқибатлари акс “Ўзини йўқотганлар” видеоролиги намойиши этилди.
Аброр Жўраев,
вилоят ИИБ ТХТБ ҲПГ катта инспектори, капитан.


Бизга уланиш

@Pastdargom_24