Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғомда бир қатор улгуржи истеъмолчилар қарз туфайли тар | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғомда бир қатор улгуржи истеъмолчилар қарз туфайли тармоқдан узилди

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, улгуржи истеъмолчиларининг электр энергияси бўйича дебитор қарздорлиги бўйича Паст Дарғом туманида навбатдаги рейд ўтказилган ва бир нечта қарздор ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузган корхоналар тармоқдан узилган.

Жумладан, туманнинг Чархин қўрғонида жойлашган «Петробасс Роад» МЧЖ 19 феврал куни ҳолатига 75 млн 196 минг, «Самарқанд ободончилиги» корхонаси 33 млн 162 минг сўм қарзни ўз вақтида тўламагани учун тармоқдан узилган.

Туманнинг Чархин қўрғонида жойлашган «Sayan» МЧЖ корхонаси электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун №18227179-сонли далолатномага, Найман маҳалласида жойлашган «Жонибек Мобел» МЧЖ корхонаси №18227174-сонли далолатномага асосан тармоқдан узилган.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24