Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғом туманида Транспорда ХТББ бошлиғи иштирокида муҳ | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом туманида Транспорда ХТББ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

2021 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори адлия катта маслаҳатчиси М.Ходжаев, ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи полковник Р.Ташпулатов, Вилоят ИИБ ХТТБ бошлиғи подполковник Э.Алкаровлар бошчилигида Самарқанд вилоятидан ўтган темир йўлларда йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла, мактаб, ички ишлар органлари, ҳокимият, ва бошқа тегишли ташкилотлар билан амалга оширилиши лозим бўлган профилактик ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга Пастдарғом туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси, “Алишер Навоий”, “Фурқат”, “Бўстон”, “Амир Темур” маҳаллалари раислари, 8, 19, 23-сонли мактаб директорлари, Пастдарғом туман ииб раҳбарияти ва профилактика инспекторлари, вилоят ИИБ Транспортда ХТБ раҳбарияти ва профилактика инспекторлари, Самарқанд транспорт прокуратураси, Мароқанд ҳарбийлаштирилган ўқчилик командаси ходимлари ва Темир йўл раҳбарияти, ишчилари ва фуқаролар қатнашди.
Ҳозирги вақтда темир йўл изларига тош бўлакларини қўйиш, вагон ойналарига тош отиш, темир йўл атрофида чорва молларини боқиш, темир йўлни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш, темир йўл атрофига маиший чиқиндилар ташлаш, темир йўл жиҳозларига шикаст етказиш, бахтсиз ҳодисаларга учраш каби ҳуқуқбузарликлар кескин ошиб кетмоқда. Энг ачинарлиси, бундай ишларни вояга етмаганлар томонидан содир этилаётганлиги оиланинг маҳалла, мактаб ва жамоатчилик билан узвий алоқадор эмаслиги оқибатида юз бермоқда.
2021 йил 14 февраль куни Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишида қатновчи “Шарқ” йўловчи поезди Жума темир йўл бекатида, яъни Пастдарғом тумани “А.Навоий” маҳалласида ҳудудидан ўтган темир йўлда ҳаракатланиб кетаётган вақтда “Фурқат” маҳалласида яшаб келган 1977 йилда туғилган, С.С. темир йўлни белгиланмаган жойидан ўтиш вақтида ўз эхтиётсизлиги туфайли бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб  воқеа жойида вафот этган. Йиғилишда шу ва шу каби ҳолатлар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.  
Бундан ташқари, маҳаллада яшовчи фуқаролар бекатдаги пиёдалар ўтиш кўпригини таъмирлаш, темир йўлдан ўтиш йўлакларини (калитка) очиш, темир йўл атрофидаги кўчалардан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, темир йўл атрофида қурилиш ишлари, видеокузатув камераларини ўрнатиш масалалари бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси


Бизга уланиш

@Pastdargom_24