Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғомда қуёшдан келаётган ультрабинафша ёруғлик нурла | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғомда қуёшдан келаётган ультрабинафша ёруғлик нурларидан ҳосил бўлган электр энергиясини етказиб берувчи қурилма қурилиши нега тўхтаб қолди?

Нега кейинги пайтларда экологик жиҳатдан хавфсиз, арзон электр манбаи, қуёш панеллари ҳақида фикр билдирилмаяпти? Қолаверса, Паст Дарғом туманида йирик, қуёш қуввати билан ишлайдиган станция қурилиши ишлари ҳам тўхтаб қолди.
- Энергетика соҳаси доим давлат назорат қиладиган соҳа бўлиб келган. Аммо кейинги йилларда бу соҳада ҳам ўзгаришлар рўй берди. Электр энергиясини давлат шерикчилигида ишлаб чиқаришга рухсат берилди. Натижада ўтган йил вилоятда 5 та мини ГЭС қурилиб, фойдаланишга топшрилди. Бу ишлар давом этмоқда. Юртимизнинг қуёшли об-ҳавоси туфайли қуёш панеллари арзон, хавфсиз электр энергияси олишнинг энг мақбул усулларидан биридир. Паст Дарғом тумани ҳудудида 405 гектар майдонда ташкил этилиши белгиланган қуёш нури асосида электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуада айни пайтда 6,5 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилган. Аммо Хитойдан келтирилиши мўлжалланган, қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчи ускуна юқорида таъкидлаганимдек, баъзи параметрлари бўйича сўнгги русумдаги муқобил ускуналардан пастроқ кўрсаткичда эканлиги аниқланди. Шунинг учун эндиликда бу соҳадаги замонавий технологияни киритиш мақсадида ишлар тугалланиши белгиланган вақтдан ўтиб кетди. Каттақўрғон туманида ҳам шу каби, аммо 200 миллион кВт энергия ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари қурилиши режалаштирилган.
Умуман, энергетика соҳаси айни кунларда чуқур таҳлилга, аниқ статистик маълумотларга жуда муҳтож. Дейлик, бир вилоятнинг энергия соҳасида эҳтиёжи қанча? Қанчаси ўзимизда ишлаб чиқарилади-ю, қанчаси бошқа вилоят орқали келади, прогноз кўрсатгичлар қанчани ташкил қилади, каби саволларга жавоб топиш, қолаверса, юқорида таъкидланганидек, ижтимоий шериклик асосида алтернатив энергия турларидан қуёш, шамол, гидростансиялар, биоэнергиялар ёрдамида энергия ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳадаги муаммоларни анча енгиллатган бўларди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24