Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғомда фуқародан 4 миллион сўм талаб қилган экология | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғомда фуқародан 4 миллион сўм талаб қилган экология ходими ИИБ ва ДХХ томонидан қўлга олинди

2021 йил 15 февраль куни фуқаро С., Самарқанд вилояти ИИБга, ариза билан мурожаат қилиб, Пастдарғом тумани ҳудудидаги Самарқанд вилоят Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли, ижарада ишлатиб келаётган 1 гектарли ер майдонида экилган 158 туп «тол» дарахтини каллаклаш учун рухсатнома бериш эвазига, ўзини Пастдарғом тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган шахс ундан 4 миллион сўм пул талаб қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2021 йил 15 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини туман Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган, Пастарғом тумани экология ходими А.Х. ариза муаллифидан 4 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Бизга уланиш

@Pastdargom_24