Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғомда спортнинг Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйич | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғомда спортнинг Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

#Миллий_тикланиш

Миллатимиз мард ўғлонлари Ўзбек жанг санъатида намоён бўлди.
Спортнинг инсон соғлиғи ва маънавий юксалишида ўрни ва вазифаси юксакдир. Мамлакатимизда спортнинг барча турларини тобора такомиллаштириш, спортчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида жуда кўп амалий ишлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бунинг натижаси ила спортнинг ҳар бир тури такомиллашиб, ёшларнининг иштироки ҳам кенгаймоқда. Айни шу амалий ишлар сонини кенгайтириш мақсадида ЎзМТДП Паст Дарғом туман Кенгаши ҳамда «Ниҳол» жамоаси билан ҳамкорликда спортнинг Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Хусусан, «Ниҳол» жамоси мураббийи Азизжон Фозилжонов ташкилотчилиги ҳамда назорати остида ўтган мусобақада турли ёш ва вазн тоифасидаги ҳақли кураш ташкил этилди ҳамда ёшлар ўртасида ғолиблар аниқланиб борилди. Мусобақанинг якуний қисмида Ўзбек жанг санъати спортининг жилокор чиқишлари тақдим этилди ҳамда мусобақанинг тақдирлаш қисмига ўтилди. Тақдирлаш қисмида мусобақа мураббийи А.Фозилжоновнинг шогирдлари бўлмиш Осиё, Ўзбекистон чимпионларининг ота-оналарига алоҳида ташаккур билдирилди ва мусабақа ғолиблари бирин-кетин ўринлар асосида тақдирланди. Ёш мураббий ва партия фаоли А.Фозилжонов ёшларни жисмоний ва маънавий соғлом, баркамол ёш сифатида камол топтиришдаги жонкуярлиги учун партия туман Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Зуҳра Гаффарова
ЎзМТДП Паст Дарғом туман Кенгаши ижрочи котиби.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24