Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Исл | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Ғаниев Қашқадарёда ишлайдиган бўлди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Чироқчи туманининг Кўкдала ҳудудида тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўрганиш давомида шу ҳудудда ишлаш таклифини билдирган самарқандлик ёш шифокор билан учрашди.
Қўшни вилоятнинг Пастдарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Ғаниев 27 ёшда. 2019 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Яқинда уйланган.
-Ўзим яшайдиган ҳудудда ярим ставкада ишлайман, - дейди Ислом. – Чунки мутахассис кўп, иш ўрни кам. Бу ерда мутахассисларга эҳтиёж катта эканлигини эшитиб, қўшимча иш излаб келгандим. Шўрқудуқдан эллик километрлик масофада яшайман. “Матиз”им бор, қатнаб ишлашим мумкин...
Равшан Тўлаков ёш шифокорни шу ерга кўчиб келиб, Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пунктига 1,5 ставка оилавий шифокор ҳамда ҳудуддаги “Тез тиббий ёрдам” шохобчасига навбатчи шифокор бўлиб ишлашга таклиф этди. Агар Ислом туман ҳокими билан белгиланган тартибдаги шартномани имзоласа, нафақат беш миллион сўмдан зиёд иш ҳақига эга бўлиши, балки Президентимиз томонидан белгиланган бир қатор имтиёзларни қўлга киритиши, жумладан, 30 миллион сўмлик бир марталик тўлов, хизмат уйи ёхуд ижара тўлови билан таъминланишини маълум қилди.
Бу каби имтиёз ва қулайликлардан руҳланган ёш мутахассис мамнуният билан ҳудудда ишлашга розилик билдирди. Бошқарма бошлиғи унга қулайликлар яратилишини шахсан ўзи назорат қилишини қайд этиб, оиласини ҳам ишга жойлаштиришни ўз зиммасига олди.
-Исломбек каби ёш ва серғайрат мутахассислар Шўрқудуқ сингари шифокорлар етишмайдиган олис ҳудудларимизга жуда зарур, -дейди Равшан Тўлаков. – Уларга ғамхўрлик кўрсатиш, барча қулайликларни яратиб бериш - бурчимиз.
Р.Тўлаков ҳудуд оқсоқолларига, фахрий ўқитувчиларга маҳаллий ёшларни тиббиёт институтларида ўқишга йўналтириш орқали мазкур муаммоларни ечиш таклифини билдирди. Уларга қўшимча квоталар бериш бўйича тегишли тартиблар белгиланганлигини маълум қилди.
Шу куни бошқарма бошлиғи Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пункти, мазкур пунктга қарашли “Умакай” тез тиббий ёрдам шохобчаси, туман тиббиёт бирлашмасининг 2- Кўкдала ҳудудий шифохонаси фаолияти билан танишди ва шифокор ҳамда ҳамшираларга тегишли тавсияларни берди. Хонадонларда бўлиб, олиб борилган тиббий хатлов сифати ва самарадорлигини назоратдан ўтказди.


Бизга уланиш

@Pastdargom_24