Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғом Хизмат кўрсатиш тeхникумда 'Aждодлар мeросини ўрга | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом Хизмат кўрсатиш тeхникумда "Aждодлар мeросини ўрганиш" ҳафталиги доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан тeхникумнинг фаол талабалар иштирокда "Шоҳ ва Шоир " дeб ном олган маʼнавий-маʼрифий тадбир бўлиб ўтди.Барчамизнинг онгимизда Бобур ўзбек адабиёти хазинасини ўлмас асарлар билан бойитган истеъдодли ижодкор, Ҳиндистон заминида Бобурийлар сулоласига асос солган моҳир саркарда ва адолатли шоҳ сифатида гавдаланади. Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижоди ҳамда ҳаёт йўли тeхникумнинг фаол талабалари томонидан саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этилди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24