Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан, “Чимбой” маҳалласида “Аҳил оила куни”да 9 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик бўйича сертификат топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 28 январдаги №04-02/76 сонли хатининг ижроси юзасидан бугун Пастдарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан, “Чимбой” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси асосида “Аҳил оила куни”га бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида 2020 йилда қайд этилган ёш оилалар ўртасидаги ажралишлар, кўпни кўрган мўътабар нуронийлар, оқила ва меҳрибон оналарга оилавий низоларнинг олдини олиш, келишмовчиликларни бартараф этиб, оилаларни сақлаб қолиш борасида мурожаатнома ўқиб эшиттирилиб, тадбиркорлик мақсадида қисқа муддатли ўқув курсида иштирок этган Чимбой маҳалласидаги 9 нафар хотин-қизларга сертификат топширилди.
Тадбирга туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Санақулова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Атауллаева, имом-хатиблар, маҳалладаги фаол нуронийларимиз, бой ҳаётий тажрибага эга мўътабар онахонлар ва ибратли қайноналар, намунали оилалар вакиллари иштирок этишди. Туман Маданият бўлими ҳодимлари томонидан янграган куйғқўшиқлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24