Get Mystery Box with random crypto!

​​​ МУЛОҲАЗА УЧУН -Чиптангиз борми? Шундай дея автобусда | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

​​ МУЛОҲАЗА УЧУН

-Чиптангиз борми?
Шундай дея автобусдаги тиқилинчни ёриб, йўловчилар орасидан ўтиб бораётган назоратчи ҳамма қатори нуроний отахонга мурожат қилди.
-Ҳа,-деди отахон салмоқ билан,- йўлкира ҳам бировнинг ҳақи. Фалокатдан асрасин, тўртта ғилдирак устида кетяпмиз, ахир.
Бу сўзларни эшитиб ўйга толдим. Устозлардан бири сўзлаб берган воқеани эсладим.

Айтишича, у кишининг отаси ва бобоси Қўқон аравада узоқ сафарга чиқишибди. Ўғил отларни бошқарар, ота эса аравада ухлаб кетаётган экан. Бир маҳал арава йўл четида тўхтабди.Уйғониб кетган ота қараса, ўғли дала четидаги тутга тирмашаётганмиш.
- Ҳа, болам, нима гап? – деб сўрабди.
- Қамчим синиб кетди,- жавоб берибди ўғил,- хипчин учун новда кесмоқчиман.
- Эгасидан сўрадингми?
- Қизиқчимисиз, ота, каттакон дала бўлса, эгасини қандай топаман?...
-Эгасини рози қилмай олган нарсанг билан манзилга омон етаман деб ўйлаяпсанми, нодон! - дея ўғлини урушибди ранжиган ота. – Отга мин, анави арқонни кесиб, қамчи қил!

Шу ўйлар билан борарканман, дилимда ифтихор туйғулари уйғонди – қандай улуғ аждодларга авлодмиз! Ҳалоллик ҳамиша миллатимизнинг бош фазилати бўлиб келган.
Илоҳим, умр йўлимизни ҳалоллик билан босиб ўтиб, саодат манзилига саломат етиб бориш барчамизга насиб этин.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24