Get Mystery Box with random crypto!

Хончорбоғлик пахтакорлар ҳар куни 24-25 тоннадан пахта териб, | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Хончорбоғлик пахтакорлар ҳар куни 24-25 тоннадан пахта териб, туманимизнинг "оқ олтин" хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишаяпти.
- 4 та отрядга жам бўлган 240 нафар теримчиларимиз бугун мавсумда фаол қатнашиш учун бел боғлаган, - деди Хончорбоғ маҳалласи раиси Зариф Сулаймонов.  - Далаларда ҳосил мўл. Айниқса, "Малика, Шохсанам, Шоҳиста" фермер хўжалигининг 80 гектар майдонида лўппи-лўппи очилган пахталарни кўриб кўзингиз қувнайди. Бугун Азизбек Пўлатов бошчилик қилаётган фермер хўжалигида терим авжида. Назокат Абдусатторова, Сожида Давронова, Диёра Саъдинова сингари чеварлар кунига 200 килограмдан ошириб, келин, қизлари билан тераётган аёлларимиз 700 килограмгача пахта теришаяпти. Даромади ҳам шунга яраша бўлаяпти.
- Беш кунда 2 миллион сўм терим пули олдим.  Мавсум якуни билан музлаткич, кир ювиш машинаси олмоқчиман,- деди Дилором Абдусатторова.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24