Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Самарқандда фирибгарлик билан шуғулланган адвокат у | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

#Тезкор
Самарқандда фирибгарлик билан шуғулланган адвокат ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
4 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги “STATUS” адвокатлик ҳайъати адвокати, 1981 йилда туғилган Ҳ.А. маҳаллий фуқаронинг суд томонидан кўриб чиқилган автомашина олти-сотдиси бўйича фирибгарлик юзасидан қўзғатилган жиноят ишини аппеляция тартибида қайта кўриб чиқилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 9 миллион сўм ҳамда мазкур жиноят ишини фуқаронинг фойдасига ҳал қилиш эвазига судьяга бериш учун 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пул беришини талаб қилган.
Ўтказилган фаол тадбир давомида Ҳ.А. маҳаллий фуқародан 4000 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда, адвокатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24