Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғом туман ҳокими туман тиббиёт бирлашмасида бўлди П | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом туман ҳокими туман тиббиёт бирлашмасида бўлди

Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиев туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, тиббиёт муассасасининг бугунги аҳволи билан танишди.

Айни пайтда Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 120 ўринли туғруқ мажмуасида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилгач, замонавий, барча қулайликларга эга туғруқ мажмуаси фуқароларга хизмат қилади.

Туман ҳокими ушбу туғруқ мажмуасида ҳам бўлиб, у ердаги қурилиш жараёнларини ўрганди. Масъулларга мажмуа таъмири бўйича тегишли таклиф ва топшириқлар берди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24