Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев мусулмон оламининг энг муқаддас масжидларидан | Парникчилар

Шавкат Мирзиёев мусулмон оламининг энг муқаддас масжидларидан бири Масжид-ул-Набавий ҳудудидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилди.

Президентимиз энг олий мартабали меҳмонларгагина киришга рухсат бериладиган Оиша (р.а.) онамизнинг Ҳужраи-Саодатларига кириб, Ўзбекистон халқи номидан Пайғамбаримизга (с.а.в.) саломларни етказдилар.

Шунингдек, ушбу муборак масканда дафн этилган халифалар Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳамда Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳаққига дуо қилдилар.

Яратгандан Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб кўпдан кўп дуо қилдилар.