Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳамшира_2024_ғолибаси 'Оқ халатига доғ туширмайдиган шиф | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Ҳамшира_2024_ғолибаси

"Оқ халатига доғ туширмайдиган шифокор бўлишга ваъда бераман"Назокат Мирсаъдиева

Бугун пойтахтимизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф тарзда саралаб олинган уч нафар ҳамшира якунда ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

Танлов ғолибаси — Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева тадбир якунида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

@PARKENT_TONGI