Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрадиТашқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 11-12 июль кунлари ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради.
Хабарда айтилишича, ташриф доирасида Россия парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, дастурда россиялик экспертлар, ватандошлар, ўзбек диаспораси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.
Musiqa izlash: @musiqacombot
https://t.me/OzodlikRadiosi_uzb/3421