2023-04-14 15:46:32
Қирғизистонда Ер инқилоби амалга ошганига чорак аср бўлди
Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк
Қирғиз Республикаси раҳбарияти мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ кенгқамровли ер ислоҳотини бошлаган ва 1998 йилга келиб қишлоқ аҳолиси хусусий ер эгасига айланган. Совет давридаги колхоз ва совхозлар ерлари, чорваси, қишлоқ хўжалик техникаси, иморатлари, хуллас барча мулки деҳқонлар ва қишлоқлар ҳудудида яшаган бошқа касб эгаларига бўлиб берилган.
Шу кунда қишлоқда яшовчи ҳар бир қирғизистонликнинг ўз ери, ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси бор. Ер эгаси ўз мулкини сотиши, алмаштириши, банкка гаров сифатида қўйиши ёки мерос қолдириши мумкин. Ерга нима экишни ёки ҳеч нарса экмасликни ҳам унинг эгаси ҳал қилади.
Ozodlikнинг эътиборингизга ҳавола қилинаётган фильми Қирғизистонда амалга оширилган инқилобий ислоҳотнинг тарихи, унинг фойда-зарари тўғрисидадир.
Фильм 2022 йилнинг август-сентябрида мамлакатнинг Ўш ва Чуй вилоятларида суратга олинган. Фильм муаллифи - Сарвар Усмон, тасвирчи ва монтаж муҳаррири -Улан Асаналиев.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.3K views12:46