Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
19.96K
Kanalning ta’rifi
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
2
1 stars
0
Oxirgi xabar 20
2023-04-19 18:01:00
Ўзбек кундошининг икки ойлик чақалоғига кислота сепган туркиялик аёл қўлга олиндиТуркиянинг Денизли шаҳрида яшовчи 43 ёшли Гўкҳан Йилмазнинг хотини Керзи Йилмаз ўзбекистонлик кундошининг икки ойлик чақалоғига 18 апрель куни кислота сепиб юборди. Бу ҳақда хабар берган Hurriyet газетасининг ёзишича, чақалоқ баданининг катта қисми куйиб кетган ва унинг аҳволи оғир.
https://bit.ly/40BxdUZ
3.7K views15:01
2023-04-19 17:31:07
Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатдиЎзбекистон 19 апрель куни Сурхондарё вилоятидаги чегара орқали Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига 185 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
https://bit.ly/3A9qmak
3.9K views14:31
2023-04-19 17:00:20
Қирғизистон махсус хизмати террорчиликда гумонланган икки ўзбекистонлик қўлга олинганини билдирдиҚирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўшда 17 апрель куни террорчиликда гумонланган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани тўғрисида маълум қилди.
https://bit.ly/3AdiHrs
4.0K views14:00
2023-04-19 16:30:28
Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини етказиб бердиБритания ўзи ишлаб чиқарган Challenger 2 русумидаги танклардан 14 тасини Украинага етказиб берди. Бу ҳақда Британия Қуролли кучларининг расмий Фейсбук саҳифасида маълум қилинди.
https://bit.ly/41HoEsG
4.1K views13:30
2023-04-19 16:00:52
Конституция бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
Ўзбекистонда 19 апрель куни Конституциянинг янги таҳрири юзасидан ўтказиладиган референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, бу жараён 26 апрелгача давом этади. Умумхалқ референдуми эса 30 апрелда ўтказилиши режалаштирилган.
https://bit.ly/41XKVmb
4.3K views13:00
2023-04-19 15:30:14
Президент: Сув кўп йўқотилиши оқибатида 4,8 миллиард доллар кам даромад олиняптиЎзбекистонда каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига 4 миллиард 800 миллион доллар кам даромад олиняпти. Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни ўтказилган йиғилишда мана шу ҳақда билдирди.
https://bit.ly/43F9QfX
849 views12:30
2023-04-19 15:01:51
АҚШ, Канада ва Британия элчилари Россия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилдиАҚШ, Канада ва Британия элчилари президент Путиннинг танқидчиси бўлган мухолифатчи Владимир Кара-Мурзанинг қамалиши юзасидан муносабат билдиргани учун 18 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
https://bit.ly/3ohl2Po
1.4K views12:01
2023-04-19 14:30:43
“Катта еттилик”: Марказий Осиёдаги муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишда собит қоламиз“Катта еттилик” Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яҳлитлигини қўллаб-қувватлашда собитдир. “Катта еттиклик” ташқи ишлар вазирларининг Японияда 16-18 апрелда ўтган саммити якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда, жумладан, мана шу ҳақда гап боради.
https://bit.ly/41jF2Qb
1.8K views11:30
2023-04-19 14:00:35
Reuters: Ҳавони тозалаш технологиялари иқлимни ўзгаришдан сақлаб қолиши эҳтимолИнсоният ҳозирча иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун ҳавога карбонат ангидрид гази чиқаришни қисқартиришга муваффақ бўла олмади, деб ёзди Reuters. Агентликнинг билдиришича, бундай вазиятда мутахассислар узоқ йиллардан бери эътибор берилмай келинган ифлосланган ҳавони “тўғридан-тўғри тозалаш” - Direct Air Capture (DAC) технологияларини ишлаб чиқаришга эътибор қарата бошлади.
https://bit.ly/3LmfxZ7
2.0K views11:00
2023-04-19 13:31:01
Россияда “Ўлмас полк” юриши бекор қилиндиҲар йили 9 май куни Россияда анъанага айланган “Ўлмас полк” юриши жорий йилда ўтказилмайди. Бу ҳақда “Интерфакс” тадбир ташкилотчиларига таянган ҳолда хабар берди.
https://bit.ly/3KOYbT9
2.3K views10:31