Украинага босқин: 496-кун | Москва ва Москва вилояти дрон ҳужумига тутилди Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг Кўриш учун линк Москва ва Москва вилояти дрон ҳужумига тутилди. Россия дронлар Украинага тегишли эканини айтмоқда. Россиянининг Сумидаги кўп қаватли уйга дрон ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони уч нафарга етди. Харьков вилоятига уюштирилган ҳужумда 31 киши яраланган. Чеченистонда “Новая газета” журналисти Елена Милашина ва адвокат Александр Немов номаълум қуролли шахслар томонидан қаттиқ калтакланди. Владимир Зеленский душанба куни яна Грузия ҳукуматини қамоқдаги собиқ президент Михаил Саакашвилини озод этишга чақирди https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna boling! Bizga xabar yollash uchun @ozodnews 2.6K views16:26