Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда камбағаллик. Чироқчилик оила ҳикояси Озодликни | OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда камбағаллик. Чироқчилик оила ҳикояси

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Қашқадарёлик 34 ёшли Мухтор Хидиров бир оёқсиз, қўлтиқ таёқ билан шифохонадан болалари бағрига қайтди. Маҳаллий хирурглар Мухторнинг оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлган.

Чироқчи туманининг олис қишлоқларидан бирида истиқомат қилувчи бу камбағал оила фақат давлатдан оладиган нафақа эвазига кун кўради. Мухтор Хидировнинг 5 нафар вояга етмаган фарзанди бор.

Ҳукумат қишлоқ ва маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилашга доир турли дафтарлар ва “обод қишлоқ”, “обод маҳалла” каби лойиҳаларни йўлга қўйган бўлса-да, маҳаллий фаолларга кўра, бу чоралар ночор аҳволда яшаётган ўзбекистонликлар сонини камайтира олмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 14,1 фоизи кам таъминланганларни ташкил этган.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews