Украинага босқин: 464-кун | “Россия Озодлиги легиони”нинг Белгородга янги рейдлариБелгород вилояти губернатори Шебекинода яна икки қурбон ҳақида маълум қилди.
Президент Владимир Зеленский Украинанинг барча бомбапаналарини текширишни буюрди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари кутилаётган қарши ҳужум олдидан мамлакат шимолида кўламли машғулотларни ўтамоқда.
Украиналик теннисчи Элина Свитолина ўз мамлакатига бостириб кирган рус армиясига қарши жанг қилаётган украин аскарларга ҳурмат юзасидан россиялик ва беларуслик рақиблари билан қўл бериб саломлашишдан бош тортди.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews