Get Mystery Box with random crypto!

Украинага босқин: 420-кун | Одессага “Шаҳед” дронлари ёғдирилд | OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 420-кун | Одессага “Шаҳед” дронлари ёғдирилди

19 апрель куни Украинанинг Одесса шаҳри рус қўшинлари йўллаган дронлардан ўққа тутилди. Шаҳар расмийларига кўра, қатор бинолар олов ичида қолган.

Сўнгги кеча-кундузда Украина осмонида яна Эронда ишланган рус армияси қўллаётган «Шаҳед» дронлари кузатилмоқда.

Айни пайтда, Россия кучлари Бахмут шаҳрига ҳужумларни кучайтирмоқда ва шу паллада Украина ҳамда Россия етакчилари фронт чизиғига борди.

Тошкентда эса 14−16 апрель кунлари бўлиб ўтган гимнастика бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига собиқ гимнастикачи, "Путиннинг маъшуқаси" сифатида танилган ва ҳозирда Ғарб санкциялари остида қолган Алина Кабаева борди.

Урушнинг 420-кунига оид тафсилотлар билан танишинг.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews