Get Mystery Box with random crypto!

Озодлик 70 ёшда. Тарихчи олим Баҳром Ирзаев билан суҳбат Бу й | OZODLIK KANALI™

Озодлик 70 ёшда. Тарихчи олим Баҳром Ирзаев билан суҳбат

Бу йил баҳорда Озодлик радиоси 70 ёшга тўлди.

1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридан Озодлик радиоси илк эшиттириши янграган эди.

Илк эшиттиришлар коммунистик режимдан қочган ўзбек ойдинлари томонидан тайёрланган.

Илк радиоэшиттиришлар хорижга қувғин бўлган Туркистон ойдинларининг эрк, ҳуррият ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги радиоэсселаридан иборат эди.

Аста-секин Ғарбдаги инсон қадриятлари, замонавий ҳаёт ва сиёсат ҳақидаги эшиттиришлар орасига совет иттифоқи ўлкаларидан олинаётган хабарлар ҳам қўшилди.

Бугун ўша ойдинлар тарихини ўрганган ўзбекистонлик тарихчи олим Баҳром Ирзаев билан суҳбатлашамиз.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews