Get Mystery Box with random crypto!

Ўшлик санъатсевар Бобур театрига қадимий чангни совға қилди Ў | OZODLIK KANALI™

Ўшлик санъатсевар Бобур театрига қадимий чангни совға қилди

Ўшлик Тўхтасинбой Умаровнинг асл касби дурадгорлик. Аммо у болалигидан мусиқага қизиқади.

У яқинда 100 йилдан ҳам узоқ тарихга эга бўлган чанг мусиқа асбобини Ўшдаги «Бобур» театрининг музейига ҳадя этди. Мутахассислар ушуб чанг Иномиддин уста номидаги созандага тегишли бўлиб, «Андижон полькаси» мусиқасининг яратилишида ҳам қўлланилган деган тахминда.

Чанг— кўп торли тирнама чолғу асбоби. Чанг таёқчалар билан уриб чалинади. Кўпчилик халқларда чанг турлича номланади.

76 ёшли Тўхтасинбой отанинг уйида чангдан бошқа яна бошқа мусиқий асбоблари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирини ўз тарихи бор.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews