Get Mystery Box with random crypto!

OzodTa'sir: Қизча оёғи халқ пулига соғайди, раҳматни ҳоким эши | OZODLIK KANALI™

OzodTa'sir: Қизча оёғи халқ пулига соғайди, раҳматни ҳоким эшитди

Озодлик ўтган май ойида Қашқадарё вилоятининг Гўзор тумани Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи 5 нафар фарзанди бор Райҳон Холбоева ҳақида ҳикоя қилган эди. Бошидан икки бор инсултни ўтказган Райҳон Холбоева йўқчилик туфайли ногирон фарзанди Кароматни меҳрибонлик уйига беришга мажбур бўлган.

Озодлик лавҳаси ортидан Гўзор тумани ҳокими Беҳзод Суюнов ҳамда бир қанча маъсуллар оила хонадонида бўлди. Улар Райҳон Холбоевани шифохонага ётқизиш, ишсиз эрини ишга жойлаштириш, ногирон фарзанди Кароматни даволатишдан тортиб уйини таъмирлаб бериш ҳақидаги қатор ваъдаларни беришган эди. Ҳокимлик матбуот ҳизмати эса ушбу жараён ҳақида 5 дақиқалик видеони ўз каналида эълон қилган.

Орадан 6 ой ўтиб Озодлик ушбу оила аҳволидан яна хабар олди. Оила аъзолари Ғузор тумани ҳокими ваъдалари бажарилмасдан қолганини гапирмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews