Get Mystery Box with random crypto!

КУН ФОТОСИ: Дипломатлар ҳам дарахт экибди Президент Шавкат Ми | OZODLIK KANALI™

КУН ФОТОСИ: Дипломатлар ҳам дарахт экибди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўтарган эди. Бу лойиҳа бўйича мамлакатда 200 миллион дона кўчат ўтқазилиши керак ва 10 декабрга қадар “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. Мустақил Ўзбекистон тарихида дарахт кўчатлари ўтқазиш кампаниялари бир неча марта бўлиб ўтган. Лекин ҳар сафар давлат бюджетидан миллиардлаб сўм сарфланган кўчатларнинг катта қисми қаровсизлик ва сувсизликдан қуриб кетган ва айни пайтда пойтахт ҳамда вилоятларда кўп йиллик дарахтларни аёвсиз кесиш давом этган. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида яқинда кузатилган чанг ва қум бўронлари каби табиий офатларда фаоллар ҳокимиятни ҳам айблашади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews