Get Mystery Box with random crypto!

OzodTa'sir: Қизча оёғи халқ пулига соғайди, раҳматни ҳоким эши | OZODLIK KANALI™

OzodTa'sir: Қизча оёғи халқ пулига соғайди, раҳматни ҳоким эшитди

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Озодлик ўтган май ойида Қашқадарё вилоятининг Гўзор тумани Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи 5 нафар фарзанди бор Райҳон Холбоева ҳақида ҳикоя қилган эди. Бошидан икки бор инсултни ўтказган Райҳон Холбоева йўқчилик туфайли ногирон фарзанди Кароматни меҳрибонлик уйига беришга мажбур бўлган.

Ногиронлик нафақасига кун кўрадиган ушбу оила ҳақида чиқарилган Озодлик лавҳаси ортидан Гўзор тумани ҳокими Беҳзод Суюнов ҳамда бир қанча маъсуллар оила хонадонида бўлди. Улар Райҳон Холбоевани шифохонага ётқизиш, ишсиз эрини ишга жойлаштириш, ногирон фарзанди Кароматни даволатишдан тортиб уйини таъмирлаб бериш ҳақидаги қатор ваъдаларни беришган эди. Гўзор туман ҳокимлиги матбуот ҳизмати эса ушбу жараён ҳақида 5 дақиқалик видео лавҳани ўзининг Телеграм каналида эълон қилган.

Орадан 6 ой ўтиб Озодлик ушбу оила аҳволидан яна хабар олди. Оила аъзолари Ғузор тумани ҳокими ваъдалари бажарилмасдан қолганини гапирмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews