Get Mystery Box with random crypto!

Кўзи ожизлар: “Томи қулаётган бинода яшашга маҳкуммиз!” Нав | OZODLIK KANALI™

Кўзи ожизлар: “Томи қулаётган бинода яшашга маҳкуммиз!”

Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар ётоқхонасидан Озодлик радиосига мурожаат қилган ётоқхона турғунлари унинг абгор аҳволидан шикоят қилишди. 1964 йилда қурилган ётоқхона 2004 йилга қадар кўзи ожизлар жамияти тасарруфидаги собиқ Тошкент ўқув ишлаб чиқариш комбинатига қарашли бўлган.

1966 йилги Тошкент зилзиласидан омон қолган бино Кейинги 4 йил у ЎзКОЖ (Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти) марказий бошқаруви тасарруфида бўлган ва 2008 йили Тошкент шаҳар бўлими қарамоғига ўтказилган. Аммо бу бўлимнинг бинони ҳатто таъмирлаб туришга молиявий имкониятлари етарли эмас.

Ётоқхонада яшовчилар бино оилавий яшашга мослашмагани, барча хўжалик фойдаланиш тизимлари ҳозирги кунда авария ҳолатида эканини ва уларнинг ҳаёти хавф остида эканини гапирмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews