Get Mystery Box with random crypto!

Блогер Муфаса: Даврон Ҳидоятов қурмоқчи бўлган ҳайкал ва кутуб | OZODLIK KANALI™

Блогер Муфаса: Даврон Ҳидоятов қурмоқчи бўлган ҳайкал ва кутубхона қуриш учун ажратилган 34 млрд сўм маҳаллий бюджетга тикланди

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан собиқ вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг «Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши тўғрисида»ги фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди. Шунингдек, бунга ажратилган 34 млрд сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланган ҳолда — вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 млрд 650 млн сўм маблағ ажратилди.

Манба: Блогер Муфаса

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/QYO20vaqqO8kwlGW

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews