Get Mystery Box with random crypto!

Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзга | Ozodlik_radiosi_24

Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи “Иймон” деб номланувчи шам ўчибди.

“Иймон” ўчган жойда мен хам узоқ ёна олмайман, деб “Яхшилик” дея номланган иккинчи шам хам ўчибди.

Иймон ва Яхшилик ўчган хонани мен хам ёрита олмайман, деб “Меҳр-муҳаббат” шами хам ўчибди.

Ушбу хонага бир киши кириб:
– Эҳ, нақадар қоронғи бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор, – деб ортга қайтаётса тўртинчи шам:
– Тўхтанг, – деди.
– Сен қандай шамсан? Нега ҳалиям ёниб турибсан? – деб сўради халиги киши.
Мен ўчсам, бу хона қоп-қоронғи бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен “Умид” шамиман, – деди.

P.S.: Ноумид – шайтон, деб шунга айтишса керак-да. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!

T.me/Ozodlik_Radiosi_24