Get Mystery Box with random crypto!

“Барселона” қулай имкониятни қўлдан бой бериб қўйди. Сабаби | Ozodbek Sattorov

Барселона” қулай имкониятни қўлдан бой бериб қўйди. Сабаби бундан бир кун олдин асосий рақобатчиси бўлмиш “Реал Мадрид” “Мадрид дербиси”да дурранг қайд этганди ва орадаги фарқни очкогача етказиш имконияти пайдо бўлган эди . Аммо, “Барселона” бунчалик катта фарқ юзага келтиришни истамади чоғи , кеча “Ла Лига”нинг -туридан ўрин олган “Алмериага” қарши сафар ўйинида кутилмаган ҳолатда мағлубиятга учради. Учрашувнинг ягона голига мезбонлар ҳужумчиси “Эл Билал” муаллифлик қилди. Шу тариқа “Каталония” клуби умумий охирги икки учрашувида икки маротаба мағлубиятга учради. Европа лигасидан чиқиб кетганидан сўнг курашадиган фронтлари камайишига қарамай, ўз миллий чемпионатида ҳам қоқилмоқда. Асосий футболчиларнинг кўпи жарохатда. Кейинги турда эса “Спотифий Камп Ноу”да “Валенсия”ни қабул қилади. Баҳсни эса бир қанча етакчи футболчилар Гави (дисквалификация), Педри, Дембеле (жароҳат) ва бош мураббий Хави (дисквалификация) сабабли ўтказиб юборишади. Рақибни -ўриндаги “Кўршапалак”лар деб менсишмай ўйнашса, хато қилишади , сабаби бу жамоага энди қолганларга нисбатан очко муҳим , янги мураббий ҳам ниманидир исботлаш учун турнир жадвали етакчисини мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўриши табиий ҳол. Очколарни йўқотиш оқибати эса буёғига “Барселона”га қиммтга тушади. Яқин бир ой ичида 3 та элклассико да( Испания кубоги 2 та, Ла Лигада 1 та) иштирок этади. Оғир учрашувлар кўп. “Реал”га нисбатан енгилроқ дейишимиз мумкин ,курашадиган фронтлари ҳам камроқ, лекин бу жамоа “Мадрид” клуби сингари қишки уйқудан “оч ҳолатда уйғонадиган айиққа” ўхшамайди. Агар “Барса” шу тарзда давом этадиган бўлса , орқасидан қуваётган “Қироллик” клуби камбек қилишни қанчалик яхши кўришини биламиз , очколик фарқни ҳам камбек қилиб юбориб, йўққа чиқазиш эҳтимоли йўқ эмас.
Хуллас буёғини кузатамиз дўстлар…

Озодбек Сатторов

@OzodbekSattorov