Get Mystery Box with random crypto!

* * * Битта сўз кам унга иккитаси кўп, Аёл бу гўдакдир, улғай | O'ZLIKNI ANGLASH

* * *

Битта сўз кам унга иккитаси кўп,
Аёл бу гўдакдир, улғайган гўдак.
Аёл доимо ҳақ, баҳслаша кўрманг,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Жанжалми, кетдими уйдан ҳаловот?
Тақ этиб қўйилса пиёла, чойнак.
Совиган чойда ҳеч эримас новвот,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Гумонлар ўт ёқса ўчоғингизда,
Қўзғолон кўтарар ошиқ у юрак.
Муз ҳам эримасми қучоғингизда,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Битта ўпич билан яна ҳоқонсиз,
Қулга айланади малика бешак,
Қолмайин десангиз илож,имконсиз,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

-Сиздан яхшиси йўқ,- деса бўлади.
-Фақат сизни дея уради юрак!
Шу заҳот зилзила, бўрон тинати.
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Минглаб ваъдаларга ишонмас ҳаргиз,
У қатра меҳрни муштоқ кутади.
Осмондан ой олиб беролмасангиз,
Маҳкам бағрингизга босинг, етади!

Малика Тавфиқ
https://t.me/ozliknianglash1