Get Mystery Box with random crypto!

Савдони қай тарзда ҳавфсиз ва яхшироқ амалга ошириш мумкин? О | OZIQ UZ - УЛГУРЖИ БОЗОРИ

Савдони қай тарзда ҳавфсиз ва яхшироқ амалга ошириш мумкин?

ОЗИҚ УЗ каналида кунига кўплаб эълонлар бериб борилади. Каналимизда кўплаб маҳсулотлар ва хизмат турлари мавжуд. Бехатар ва яхшироқ савдоларни амалга ошириш учун баъзи бир қоидаларга риоя қилишгизни сўраб қолган бўлардик.

Маҳсулот ҳақида қисқа ва лўнда маълумот

Маҳсулотингизни иложи борича батафсил таърифлаб беринг, эълонда унинг барча камчиликлари ҳақида бўлажак харидорга маълум қилинг. Бу сизни сотувдан кейинги хар-хил кўнгилсизликлардан халос қилади.

Тўловни амалга ошириш ва етказиб бериш

Маҳсулотни етказиб бериш мумкинлиги вақтни тежайди ҳамда битимни муваффақиятли амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. Сизга ҳали етиб келмаган маҳсулот ёки хизмат учун олдиндан тўлов қилманг! Ҳозирда каналимиздаги эълон орқали турли-хил алдовлар билан алданиб қолган фойдаланувчилар учраб турибди. Биз фирибгарлар эълонларини жойлаштирилишига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз, лекин фирибгарни олдиндан аниқлаш имконияти мавжуд эмаслигини ҳиссобга олган ҳолдан огоҳ булишни сиздан сўрб қоламиз. Савдоингизни пухта қилинг! Савдо майдончаси сотувчи ва харидор ўртасида тузилган битим учун жавобгар эмас.

Чет элга маҳсулот юбориш ёки сотиб олиш

Маҳсулотни чет элга юборишни сизга тавсия этмаймиз. Шуни унутмангки, харидор сизни алдаган бўлса, фирибгарликни исботлаш ва пулни қайтариш имкони бўлмайди.